пластинка
билан улашинг
1. Металл, шиша каби қаттиқ нарсанинг юпқа ялпоқ парчаси, тахтаси.
-
Стаканнинг оғзига бир чўп қўйиб, унга рух пластинканинг бир учини қайириб илинтиринг-да, пластинкани эритмага ботириб қўйинг. Кимё
2. Патефон, радиолага қўйиб эшитиш учун овоз ёзилган, одатда пластмассадан ясаладиган доира шаклли юпқа диск.
-
Анорхон радиолага пластинка танламоқда. И. Раҳим, Ихлос
-
Товушим ёмон бўлса, нега пластинкага олди? А. Қаҳҳор, Санъаткор
-
— Наълат, — деб ўйлади у [Акбарали] йўлакай, — эски қўшиқни янги пластинкага кўчирибди. Й. Шамшаров, Танланган асарлар
3. Фоторасм олишда фойдаланиладиган, сезувчи модда билан қопланган ойна.
-
Пластинкага олинган негатив.
ПЛАСТИНКА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PLASTINKA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пластинка сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар