пўкак
билан улашинг
1. Қорақайинлар оиласига мансуб доим яшил бир турли дарахтнинг (пўкак дубининг) пўстлоғидан тайёрланадиган енгил материал.
-
Пўкакнинг енгиллик, шовқин ва иссиқликни ўтказмаслик хусусиятлари.
-
Пўкак қурилиш материалларининг энг енгили ҳисобланади. Фан ва турмуш
2. Шундай материаллардан қилинган тиқин; пробка.
-
Бир маҳалда кўзи олазарак бўлиб қўшнимнинг ўзи хонамга кирди. Эшикни зичлаб ёпди-да, шимининг чўнтагидан пўкаги очилган бир шиша вино олиб, стол устига қўйди. С. Аҳмад, Сайланма
3. Ичи кавак, пўк.
-
Ғиёсиддин суянадиган толларнинг ичи пўкак бўлиб, нураб қолган эди. С. Аҳмад, Ҳукм
4. кўчма Бўш, лапашанг.
-
Сен тўнгаклар мунчалик пўкак бўлмаганларингда, бунақанги сасимасдиларинг. Ҳ. Шамс, Душман
-
Пўкакларни олиб отар қирғоққа, Мардлар юрагини обод этар вақт. Б. Бойқобилов, Мени кутинг, юлдузлар
5. кўчма Маъносиз, бўш.
-
Замиранинг ҳаёти Равшанга қаҳрамонликдек бўлиб туюлди. Унинг кунлари эса бекорга ўтди, ҳаёти пўкак, бемаъно. Ф. Мусажонов, Равшан
ПЎКАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PO‘KAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пўкак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар