1. Ичи чириган ёки кавак.
Пўк дарахт. Пўк ёғоч. Бу толнинг ичи пўк.
Нусратбек ҳам шундай қилди. Бироқ редиска пўк экан. Туфлаб ташлашга уялди. С. Нуров, Нарвон
2. Бирор касаллик туфайли дарахт танасидан ўсиб чиқадиган, ғовак тўқимадан иборат ўсимта; дарахт буқоғи.
Толнинг пўки.
Тут пўкидан сариқ бўёқ сифатида фойдаланилган.
Бу жангга душман ўз ихтиёридаги ҳамма нарсани ташлади; унинг орқа томони қуриган дарахтдек пўкдир. Ҳ. Олимжон, Танланган асарлар
3. кўчма Семиз, лекин кучи кам; хом-семиз.
Даланинг кўкига, одамнинг пўкига ишонма. Мақол
Меҳнат қилиб ўрганмаган Камол пўк эди, бир-икки силтаниб, қўлларини Нодирдан зўрға бўшатиб олди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
4. кўчма Маъносиз, саёз, бўш (умри қисқа).
Замон пўк нарсани тез унутдирар, Яъни турғунликдан ҳаёт ўч олар, Эски лой қалъа йўқ, қиссаси турар, Ерга чўкиб кетган эски кўчалар. М. Шайхзода, Тошкентнома
5. шв. Пўкак, тиқин.
Тарелка ёнида ётган пичоқни олиб, унинг учи билан шиша оғзидаги пўкни олмоқчи бўлди. Ш. Ризо, Қор ёғди, излар босилди.
[Мингбоши] Шишанинг тагига йўғон шапалоғи билан икки марта урди, пўк сачраб чиқиб, шипга тегди, сўнгра у ердан сачраб, токчадаги катта жомга келиб тушди; жар-р-ранг этди жом. Чўлпон, Кеча ва кундуз
Пўк бермоқ
Нима бало бўлди, эринг икковимизнинг ишимизни сезиб қолганми дейманов, ёки пўк бериб қўйдингми? [деди йигит хотинга]. Ғ. Ғулом, Шум бола
Пўк учмоқ
— Омон ҳам менинг гапимга пўк учган бўлса керак, икки гапнинг бирида ҳаҳа, ҳаҳа, деб қўяр эди, — деди Шум бола. Ғ. Ғулом, Шум бола
тақл. с. Ичи бўш ёки кавак нарсани урганда, қиздирилмаган чилдирмани чертганда, юракнинг қаттиқ уришида чиқадиган товуш ҳақида.
Пишган қовоқ чертилса, пўк этади.
Аҳён-аҳёнда шампанскийнинг пўк этган овози эшитилиб қолади. Муштум
Дуторнинг тинғир-тинғири-ю чилдирманинг пўк-пўк товушини атроф ютиб юбораётгандай эди. Ёшлик
Пўк этиб
Қизинг беш-олти кун йиғлаб-сиқтаб кўникиб ҳам қолар. Ўтдами, сувдами беш-олти кунда пўк этиб униси ҳам ўлса, ана ундан кейин ўзининг хоҳлаганига берармиз, эсидан ҳам чиқиб кетар. Ҳамза, Танланган асарлар
Нима, ажали етиб, иякни қоқишга қараб қолди, пўк этиб ўлса, бўлганимиз бўлдик. Ҳамза, Танланган асарлар
ПЎК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PO‘K сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.