пўстак
билан улашинг
1. Ўсиқ жунли ошланган теридан иборат тўшак.
-
Айиқ пўстаги. Эчки пўстаги.
-
Элчи ва унинг мулозимлари ҳам қатор қилиб солинган пўстаклар устига ўтирдилар. М. Осим, Карвон йўлларида
-
Ўртага бир яшикни хонтахта ўрнига қўйиб, атрофига пўстаклар солди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
2. кўчма Қўлидан иш келмайдиган, ҳеч нарсада йўқ, эплай олмайдиган, калтафаҳм.
-
Э, нима қиламан ўша пўстакни? А. Обиджон, Аканг қарағай Гулмат
-
Бу ўзи пўстак, дадамларнинг обрўсини қилиб, мактабда унга баҳо қўйишган. Мирмуҳсин, Илдиз ва япроқлар
пўстак сўзи қатнашган жумлалар:
Пўстагини қоқмоқ
-
Ҳа, кеча кўпроқ ичиб қўйган эканман. Болалар билан муштлашибмиз. Боплаб пўстагимни қоқишибди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
— Тоза пўстагини қоқишганга ўхшайди, — дея кулди ўзича шофёр. — Энди шўринг қурғур бир бечорадан боплаб аламини олади. А. Кўчимов, Ҳалқа
Қора пўстакдан бурга қидирмоқ (ёки топмоқ)
-
— Қишлоқдан-ку бадарғаман, чумчуқдек жоним билан шаҳарга тушиб кетсам, қора пўстакдан бурга қидириш қийин дегандай, шаҳардан мени ким ҳам топа ола қолади? — деди Шум бола. Ғ. Ғулом, Шум бола
-
[Муриддин баққол]: Бу замонда адолатни топишдан кўра, қора пўстакдаги бургани тутиш осонроқ, акаси. А. Мухтор, Тонг билан учрашув
ПЎСТАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PO‘STAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пўстак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар