пўрсилдоқ
билан улашинг
Дуккаклиларга мансуб, ҳосили пуфакка ўхшаш бута.
1. Теридаги қавариқ, шиш; қавариб, қуруқшаб ёрилган жой.
-
Пўрсилдоқ лаблар.
-
Нусратбек беихтиёр, тушимми, деб кўзларини юмиб очди: — Аҳмад тоға?! — Ҳа, ман, жиян! — у пўрсилдоқ қалин лабини ялади. С. Нуров, Нарвон
2. кўчма Қуруқ, баландпарвоз, шунчаки. “қошинг, кўзинг, қомати аъло, кўзлари лайло деган гаплар барчаси ёлғон, пўрсилдоқ гаплар.
-
Мирмуҳсин, Чодрали аёл. Пўрсилдоқ гаплар турғунлик даврида авж олиб, жонга тегиб кетган. Газетадан
пўрсилдоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Пўрсилдоқ боғламоқ
-
Пўрсилдоқ боғлаб ёрилган лаблари оҳиста пичирлади. Ёшлик
-
Совуқда кўкариб, пўрсилдоқ боғлаган лабларини кўз олдига келтирди. А. Мухтор, Туғилиш
Кўпчиб, бўртиб турган, билқиллама, юмшоқ.
-
Пўрсилдоқ буғдой нон.
-
Қоронғироқ бурчакдаги стол атрофида қўр тутиб ўтирган овқат ташувчилардан бири ўрнидан туриб, газда пиширилган, мағзи қалин пўрсилдоқ иккита нон келтирди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
Азамат теракларга чирмашган аймоқи узумлар, пахса деворлар орасида ёқутдек ялтираган олчалар, пўрсилдоқ оқ ўриклар С. Аҳмад, Қадрдон далалар
ПЎРСИЛДОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PO‘RSILDOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пўрсилдоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар