пўрим
билан улашинг
1. сўзлашув тили Башанг, олифта.
-
Улардан бири шимига гард юқтирмаслик учун икки ёнидан кўтариб олган, авайлаб қадам босаётган пўрим йигит Шавкат эди. Ж. Абдуллахонов, Тонг ёришган соҳилда
-
— Жа пўрим бўлиб олибсанлар, — деди у дўлвор табиатига ярашмайдиган жиддий қиёфага кириб. Шарқ юлдузи
2. Зеб берилган, ҳашамдор.
-
Биздан нари уч қишлоқнинг колхозида Ҳисобчимиш, пўрим ойнак шум кўзида. Ғ, Ғулом
-
— Сиз, — деди Азмиддин калта сийрак соқолини пўрим тарашлаган Бўронбекка қараб. — Сиз, Бек жаноблари, Камол билан бирга Раҳмонқул қароргоҳига жўнайсиз. Ғ. Ғулом, Машъал
ПЎРИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PO‘RIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пўрим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар