полиция
билан улашинг
1. Айрим мамлакатларда: мавжуд ижтимоий ва давлат тузумини ҳимоя қилувчи, жамоат тартибини сақловчи, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашувчи маъмурий органлар тизими.
-
Полиция маҳкамаси олдидан ўтаркан, ҳар кимни титроқ босар, унинг жабрини, даҳшатини халқ ҳар кун, ҳар соат, ҳар минут тотиб турарди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Италия полицияси мамлакатнинг марказий ва жанубий районларида жиноятчиликка қарши катта кураш операцияси ўтказди. Газетадан
2. айнан Полициячи.
-
Одамлар бурчак-бурчакда тўхтаб, бир-бирларидан янгиликларни суриштиришар, ҳар қадамда кўчма митинглар бўлаётганди. Полиция, миршабларнинг эса қоралари кўринмасди. К. Яшин, Ҳамза
-
Полиция ўтказган ялпи тинтув вақтида ўттиздан кўпроқ контрабандист қамоққа олинди. Газетадан
ПОЛИЦИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
POLITSIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
полиция сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар