попук
билан улашинг
1. Нарсаларга безак учун тақиладиган бир боғлам тола, пат, ип ва шу кабилар.
-
Дўппи попуги.
-
Шарофат, паранжининг попугини эшиб, ерга қараганича ўтирар, афтидан, бу саволга жавоб бермоқчи эмас эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Гажим, шокила.
-
Байроқ попуги.
-
Зайнаб гиламнинг попугини чирмаб, ниманингдир хаёлини сурар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Каромат она., дастурхон попугини ўйнашда давом этди. Т. Алимов, Совчи
3. Ёш қизларга нисбатан эркалаш маъносида ишлатилади.
-
Олдинда сизлар, ой попукларим. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар.
-
— Сиз, попук қизим, этагингизга памилдори, ловия териб чиқинг, — деди амма Мунавварга. С. Анорбоев, Меҳр
4. Шокилали қоғозга ўралган конфет.
-
Бир кампир сепкилдор боланинг чап ёнидаги кўйлак кийган қизчага попук узатади, кейин уни кўтариб олади. Р. Файзий, Сен етим эмассан
5. Попук (хотин-қизлар исми).
попук сўзи қатнашган жумлалар:
Попуги пасаймоқ
-
Домланинг нутқларидан кейин одамларнинг попуги пасайиб қолди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Раҳимжон попуги пасайиб, нафаси чиқмай қолди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
Попук илдиз
ПОПУК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
POPUK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ПОПУК сўзига берилган маънолар
попук сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
попук сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар