призма
билан улашинг
1. мат. Икки ёғи (асослари) тенг ва параллел кўпбурчакдан, ён ёқлари эса параллелограммлардан иборат бўлган кўпёқлик.
-
Уч ёқли призма. Кўп ёқли призма.
2. физика Худди шундай шаклга эга бўлган, турли оптик, спектрал асбоб ва аппаратларда ёруғлик нурининг йўналишини ўзгартириш, мураккаб нурни спектрга ажратиш ва бошқалар жараёнлар учун хизмат қиладиган шишасимон ўта тиниқ жисм.
-
Нурни призма орқали спектрларга ажратмоқ.
призма сўзи қатнашган жумлалар:
Призмадан ўтмоқ
-
Мазкур ғоялар, шак-шубҳасиз, бутун бир миллий қадриятлар ва тасаввурлар призмасидан ўтган эди. Газетадан
ПРИЗМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PRIZMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
призма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар