программа
билан улашинг
1.
-
Қишлоқ меҳнаткашлари мамлакат озиқ-овқат программасига улкан ҳисса қўшмоқдалар. Газетадан
2. Ҳукумат, сиёсий партия, жамоат ташкилоти ёки айрим давлат, жамоат арбоби томонидан мўлжалланган асосий вазифа ва мақсадлар баён қилинган ҳужжат.
-
Ҳамкорлик программаси имзоланди. Газетадан
3. Мажлис, йиғилиш, конференция кабиларнинг кун тартиби; уларда кўриладиган масалалар рўйхати.
4. Театр, концерт, цирк томошалари бўлимларининг, радиоэшиттириш ва телекўрсатувларнинг мундарижаси, рўйхати, шунингдек, ижро этиладиган роллар, номерлар, чиқишлар ва ижрочиларни ўзида акс эттирган босма варақа ёки китобча.
-
Бу пайт Ефим Данилович билан Абдусамат концерт программаси ҳақида гаплашишарди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
5. Муайян ўқув фани бўйича олиб бориладиган таълим (ўқиш-ўқитиш ишлари)нинг қисқача изчил баёни; ўқувчи ўзлаштириши шарт бўлган билим, кўникма ва малакалар мажмуи.
-
Олий ўқув юртларида илмий-тадқиқот ишлари билан ўқув программасини жипслаштириш мақсадга мувофиқ. Фан ва турмуш
-
Дарслик, программа тузувчи олим ва педагогларимиз ҳозирги мактаб ўқувчиларининг бир йўла уч тилда ўқишларини ҳисобга олсалар, ёмон бўлмасди. Ёшлик
-
Ун уч ёшида мактаб программасини битириб, ёш бўлса ҳам, Анвар халфалик, яъни домлага кўмакчилик қила бошлади. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
6. Бирор ўқув фани ёки курснинг белгиланган ҳажми баён қилинган варақа ёки китобча.
-
Математикадан программа.
7. Ҳисоблаш техникасида: масалани ечиш алгоритмининг программалаш тилидаги тавсифи, баёни.
ПРОГРАММА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PROGRAMMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ПРОГРАММА сўзига берилган маънолар
программа сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
программа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing