салом
билан улашинг
1. Кишиларнинг ўзаро учрашган пайтларида урф-одатга кўра бир-бирига айтадиган сўзи.
-
Алангали салом. Қизғин салом. Салом ҳам фарз, алик ҳам фарз. Бир кун туз ичган жойга қирқ кун салом бер. Мақол
-
— Салом, профессор!Хуш келибсиз, — деди Ҳамза ва Степановга қараб қулочини очди. К. Яшин, Ҳамза
-
Ғуломжон эгилиб салом берди, соғ-саломатлик сўради. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. тарихий Амир, хон билан эрталабки учрашув ва ундаги салом-алик маросими.
-
Эрталаб хоннинг ҳарамдан чиқиш вақти яқинлашган, салом ва истиқбол учун хослардан саккиз-тўққиз киши йиғилган эдилар. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
3. этн. Келинчакни тўйдан кейинги кун эрта билан олиб чиқиб, куёвнинг ота-оналарига, қариндош-уруғларига таъзим қилдириш маросими ва умуман келинчаклар таъзими; келинсалом.
-
Эрталаб, одат бўйича, Нури тўр рўмол ёпиниб, бешикдаги боладан то кексаларга қадар — ҳаммага салом қилар экан. Ойбек, Танланган асарлар
-
[Роҳила:] Жон қизим, эрингни иззат қил! Қайнанангни иззат қил! Эрталаб саломга чиқаётибсанми? А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
4. Саҳнада, ўйин-томоша майдонларида актёрларнинг томошабинларга таъзими.
-
Зулфизар рақсини тугатиб, маҳлиё бўлиб ўтирган томошабинга салом қилиши билан, бирдан ҳамма ёқни гулдуратиб қарсаклар кўтарилди. К. Яшин, Ҳамза
5. Салом (эркаклар исми).
салом сўзи қатнашган жумлалар:
Дуойи салом
Салом айтмоқ
-
Ҳаводан айланиб учган турналар, Бориб бизнинг элга салом айтинглар, Эй азиз турналар, менинг тилимдан Дўст-у ёронларга салом айтинглар. Тоҳир ва Зуҳра
Салом алайкум
Салом йўлламоқ
-
— Ҳаммалари соғ-омон, — деди Низомиддинхўжа. — Сизга матбаа, газеталардаги муҳаррир, мусаҳҳиҳ дўстларингиз салом йўллашди. К. Яшин, Ҳамза
Салом йўқ, алик йўқ
-
У киргач, салом йўқ, алик йўқ, томдан тараша тушгандай: — Нималар деб валдираяпсан, — деб ўшқирди. Муштум
Саломини еб қўймоқ
-
Эрта туриб кеч келди, Саломини еб келди. Бойчечак
Соясига салом бермоқ
Салом оғаси
-
Супачалар устида удайчи, шиғовул, салом оғаси, тунқотар ва дарбон каби ташрифот ходимлари ўтирардилар. С. Айний, Жаллодлар
САЛОМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SALOM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
салом сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан САЛОМ сўзига берилган маънолар
салом сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар