қанча
билан улашинг
1. сўр. олм. Миқдор, кўлам, ўлчам кабилар ҳақида сўроқни билдиради; қай миқдорда?
-
Тўйга қанча одам келди? Бугун қанча пахта терилди? Ошга қанча гуруч солдингиз? Намакоб тайёрлаш учун бир литр сувга қанча туз солинади? Кечгача қанча йўл юрдик? Қанчадан бери учрашмадинглар?
2. Риторик сўроқ гапларда миқдор, ўлчам ва шу кабиларнинг ортиқ даражасини, кўплигини қайд этади.
-
Ўйлаб қара, эртадан кечгача қанча одам билан муомала қилади! Ойбек, Танланган асарлар
-
Мирзажон ака қишлоқ қурилишида лойиҳачилар, архитекторлар, қурувчилар билан қанча курашмади! Ўзбекистон қўриқлари
-
Бошидан қанча хўрликлар ўтказди, лекин ўғлига бир оғиз ёмон гапирмади. К. Яшин, Ҳамза
3. Сўроқ гапдан трансформацияланган гапларда сўроқ англатмай, фақат нисбий белги билдиради.
-
Қанча ётдим — билмайман, секин кўзимни очсам, ўша торгина хонада ётибман. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Бу жанг конча вақт давом этганлиги Аҳмаджоннинг эсида йўқ. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Бир кунда қанча сабзи-пиёз сотади — буни ҳеч кимга, уй ичидагиларга ҳам айтмас эди. Ойбек, Танланган асарлар
4. равиш Ҳар қанча, нечоғли, нақадар.
-
Бир хизматкорнинг қизига уйланиши, қиз қанча чиройли бўлмасин, ўз обрўси учун катта нуқсон деб билган эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
У конча ўйласа ҳам, Аскар ака ҳақида ёмон фикрга ботинолмас эди. Н. Фозилов, Дийдор
5. Боғловчи сўз (нисбий сўз) вазифасида қўлланади.
-
Ўзбек ойим набира масаласида қанча хурсанд бўлса, Отабек шунчалик хафа эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Товуқ билан одам орасида конча фарқ бўлса, бу икки жониворнинг муҳаббати орасида ҳам шунча фарқ бор. А. Қаҳҳор, Асарлар
ҚАНЧА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QANCHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қанча сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар