қаншар
билан улашинг
1. Буруннинг икки қош ўртасидаги юқори қисми.
-
Қаншари паст,
-
Қаншарида кўзойнак ҳам пайдо бўлиб қолибди. С. Анорбоев, Гулдаста
-
Ойна опа ички бир титроқ товуш билан ингранди. Қаншарида икки қат ажин бўртди. Ш. Холмирзаев, Тўлқинлар
-
Бутоқларга қаншарини урсинми, пешонасиними? И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. кўчма кам қўлл. Нарсаларнинг пешонаси, олдинга туртиб чиққан жойи.
-
Юзаки Караганда, бу кашфиёт дизел тракторининг қаншарига улаб қўйилган қандайдир ортиқча дахмазадан ҳеч фарқи йўқ. Ж. Абдуллахонов, Йўл
-
Кўзга ташланадиган бир тепаликнинг қаншарини тушириб юборди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
ҚАНШАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QANSHAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қаншар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар