қантар
билан улашинг
1. Овқатга, ем-хашакка ета олмайдиган қилиб, арқонни калта қилиб боғламоқ (асосан от ҳақида).
-
Отряд., отдан тушди, ҳар ким ўз отини у ердаги дарахтлар шохига қантариб боғлади. С. Айний, Қуллар
-
[Қудалар] Келиб тушди дегунча, бўғизлатиш учун деб бир ғўнон қўйни оғилнинг устунига қантариб қўйган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Озиқ-овқат, сув бермай сириб қўймоқ, овқатдан, сувдан қисмоқ, оч қолдирмоқ.
-
— Бизни ишга юбормай, очликда қантарадилар, — деди Турсун. А. Раҳмат, Брест қаҳрамони
3. кўчма с. т. Ишлатмай бекор, бўш қолдирмоқ; фойдаланмай дам бериб қўймоқ.
-
— Нега универсални қантариб қўйдинг, Содиқ? — деди Комилжон шотут тагида ўтирган универсалчига қараб. И. Раҳим, Ихлос
-
Қантариб қўйилган машиналар ишга тушди. С. Сиёев, Отлиқ аёл.
ҚАНТАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QANTAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қантар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар