қашла
билан улашинг
1. айнан Қашимоқ.
-
Ҳамроқул бекка қараб ва қўлини тўни ичига олиб, қорнини қиртиллатиб қашлай бошлади. М. Жўрабоев, М. Б. мартабаси.
-
Зиёхонов Тўлаганга қараб, тақир бошини қашлади. А. Мухтор, Чинор
2. Қашлағич билан тозаламоқ.
-
Қашлағич олдим-да, қора қашқани у ёқ-бу ёғини қашлаб чиқдим. А. Қодирий, Улоқда
3. кўчма кам қўлл. Алдаб-сулдаб, силаб-сийпаб, бирор ишга кўндирмоқ.
-
[Мастура:] Ахир сиз қизиқсиз! Беш кун сабр қилинг, куёв-пуёвга чиқсин, бир ой-ярим ой ўтсин, ундан кейин аста-аста қашлаб, ишга солайлик-да. Ҳамза, Паранжи сирлари
-
Мен сенга ёмонликни кўзласам, орқангни қашлаб гапирар эдим. И. Раҳим, Ихлос
4. кўчма Шилиб, юлиб-юлқиб олмоқ.
-
Яхши билан ўртоқ бўлсанг, яхши йўлга бошлайди, Ёмон билан ўртоқ бўлсанг, бор-йўғингни қашлайди. Мақол
ҚАШЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QASHLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қашла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар