қаши
билан улашинг
Бирор жойнинг қичишини енгиллаштириш ёки босиш учун нарса ёки тирноқ ва шу кабилар билан тирнамоқ, қичимоқ.
-
У [Қудрат] кўзини қисиб, ручканинг думи билан пешонасини қашиб, узоқ ўйлади. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Баққол харидор кутиб, оппоқ соқолини қашиб ўтиради, кўзлари ўтган-кетганда. Шарқ юлдузи
-
— Қийин Оғайни, қийин, — деди иягини қашиб ошпаз солдат. З. Фатхуллин, Сўнмас юлдуз
-
Улар [чумчуқлар] бир-бирларини қувишиб ўйнашар патларини, қанот тагларини қашиб-қашиб қўяр эдилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
қаши сўзи қатнашган жумлалар:
Бош қашишга (ёки қашигани) вақт йўқ
-
Мартенчиларнинг бош қашигани вақтлари йўқ: улар кўпдан кутилган машиналарни монтаж қилишлари, уларни тездан ишга солишлари керак Н. Сафаров, Саодатнинг қиссаси
-
Майли, экканлар экиб, тикканлар тикаверсин, бошимизни қашишга қўл тегмайди-ю Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
Бошини қашимоқ
-
Машраб хижолат чекиб, бошини қашиди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Гап шу ерга келганда, Берди Аминовичнинг нафаслари ичларига тушиб, кўрсаткич бармоқлари билан бошларини қашиб қолдилар. Муштум
-
Бошин қашиб бир нафас, Ботди оғир хаёлга. Ғайратий
ҚАШИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QASHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ҚАШИ сўзига берилган маънолар
қаши сўзига янги изоҳ қўшинг
қаши сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар