қийна
билан улашинг
1. Жисман ёки руҳан озор бермоқ, азият етказмоқ, азоб-уқубатга, қийин аҳволга солмоқ.
-
Тиш оғриғи мени қийнаяпти. Уни ташналик қийнаяпти.
-
Анвар қийнамай, озор бермай, захасиз капалак тутиб келганларга сабоғини ўқитиб қўйиш билан мукофот берар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Комила оқсаб қолди, уни баланд пошнали, қошиқдай ихчам туфлиси қийнар эди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар.
-
Нимага индамайсиз, Ҳаётхон? Гапиринг, ё мени қийнагани чиққанмидингиз? М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Қудам икковимиз басма-басига орзу-ҳавас деб, болаларни қийнаб қўйибмиз. Муштум
2. сўзлашув тили Бирор жиҳатдан чекламоқ, қисмоқ, муҳтож қилмоқ, зориқтирмоқ.
-
Овқатдан қийнамоқ. Пулдан қийнамоқ.
3. Махсус усуллар билан азоб бермоқ, азобламоқ, қийноққа солмоқ.
-
Қийнаб сўроқ қилмоқ.
-
Босқинчилар унга сира тиним бермай урмоқда ва қийнамоқда эдилар. Газетадан
-
Фашистлар Ҳасановдан ўзлари учун керак бўлган маълумотларни сўраб, қийнай бошладилар. Т. Рустамов, Мангу жасорат
ҚИЙНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIYNA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қийна сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар