қиймат
билан улашинг
1. иқт. Товар нархи.
2. Пулнинг харид қобилияти; муайян бозор нархлари даражасида пул бирлиги ҳисобига сотиб олиш мумкин бўлган товарлар ва хизматлар миқдори.
-
Бинокорлик ишларининг қиймати анча камайтирилди.
3. иқт. Товар ишлаб чиқарувчиларнинг товарда гавдаланган ва унда моддийлашган ижтимоий меҳнати.
4. Савдо-сотиқда: нарх, баҳо.
-
Молларнинг қиймати.
5. кўчма Киши ёки нарсанинг турмушда тутган ўрни, аҳамияти, қадри.
-
Отабекнинг ёзган хатини ўқиб эшитиш Кумуш учун катта қийматга молик эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
6. мат. Ўзгарувчан миқдорнинг маълум шароитдаги катталиги.
-
Икснинг қиймати.
7. Ўлчов асбоблари шкаласининг ҳар бир бўлими ифодалаган катталик.
8. сўзлашув тили Қиммат.
-
Бу киши: — Қиймат беҳикмат эмас, арзон беиллат эмас, бунинг тагида бир иллат бордир, сабр қилайлик, -деб ланжлик қилдилар. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ҚИЙМАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIYMAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қиймат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар