қизиқ
билан улашинг
1. Қизиқиш билан эътибор бермоқ, астойдил берилмоқ, берилиб муносабатда бўлмоқ, ҳаракат қилмоқ.
-
-Овозингни чиқариб ўқи, нима дебди? — Мирзакаримбой ҳам қизиқди. Ойбек, Танланган асарлар
-
У шунча қизиқиб кетган эдики, елкасига аста қўйилган қўлни ҳам сезмади. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Улар ҳар гап сайин, қалай, сизга маъқулми? дегандек Элмуродга тикилиб олар, у эса, чой ҳўплаган ҳолда, бу содда мунозарани қизиқиб тинглар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Билиш, ўрганиш, ишлашга майл қўймоқ, ҳавасманд бўлмоқ.
-
Мен мусиқага қизиқаман.
-
Унинг ўзи ёшликданоқ физикага қизиқар эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Мароқли дарсларнинг кучими, кўпчилик ёшлар математика билан адабиётга қизиқарди. Газетадан
-
Мен энди, дунёдан ўтаёзган бир киши, эндиги мансабларга унча қизиқа олмайман. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Ҳавас қилиб эргашмоқ, ҳавас қўймоқ; берилмоқ.
-
Қўқон кетаётган ўртоқларига қизиқиб, борма, деганга кўнмади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Гапдон, хушчақчақ меҳмонларга қизиқиб, у ҳам майни қониқиб ичган эди, чала ечиниб, тош қотиб ухлади. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Ҳавас-да... Болалигимдан овга қизиқаман. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
ҚИЗИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIZIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қизиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар