қўшоқ
билан улашинг
1. сифатдош Бир-бирига қўшилган; қўшалоқ.
-
Қўшоқ сомса.
-
Бир кўзи ғилайроқ Тиканак сингари Қошлари қўшоқ. Туйғун
-
Анави малла йигит чилдирмани қўшоқ қилиб чаладиган, ҳунари ўткир чилдирмачи. С. Анорбоев, Оқсой
2. с.т. кам қўлл. от Умр йўлдоши, эр ёки хотин (бир-бирига нисбатан).
-
Бошқа гапларни кўнглингга келтирма, қизим! Марғилонлик келин билан сенинг бизга ҳеч бир фарқларинг йўқ, икковларинг ҳам боламизнинг қўшоғи — боламизсиз! А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. от махс. Бир арқон билан боғланган икки ёки бир неча қўй; ўзаро боғланган қўйлар тўдаси.
-
Чўпонлар ҳам сотилмай қолган қўйларни қўшоқлардан чиқариб, ўтлоқларга ҳайдадилар. С. Айний, Дохунда
-
Тўламат Сувонжон билан бирга жуни ўсиқ қўзиларни тутиб, қўшоққа тиркашмоқда. С. Анорбоев, Оқсой
4. сўзлашув тили Умуман, тўда, тўп; гуруҳ.
-
Олдинги туялардан бир нечаси қўшоғидан ажралиб келди-да, кийикни ўзига қўшиб олди. Й. Шамшаров, Қахрамонлик йўли
-
Колхозчи болалар ва қизлардан икки қўшоқ қўриқчилар тўдаси ташкил қилиб, болаларнинг ўзига ҳар бир қўшоққа бир бошлиқ сайлатди. А. Қодирий, Обид кетмон
5. Қўшоқ (эркаклар исми; одатда олти бармоқли одамларга қўйилади).
қўшоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Қўшоқ арқон
-
Омон белидан қўшоқ арқонни ечди. Ғ. Ғулом, Шум бола
Қўшоқ қилмоқ
Қўшоқ бармоқли одам
Қўшоқнинг орқасида (ёки ичида) бўшоқ
ҚЎШОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘SHOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўшоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар