қўшни
билан улашинг
1. от Уйлари, ҳовли-жойлари ёнма-ён ёки яқин бўлган кишилар, оилалар, хонадонлар (бир-бирига нисбатан).
-
Яқин қўшни. Ён қўшни. Ҳовли олма, қўшни ол. Мақол
-
Гилам сотсанг, қўшнингга сот, бир чеккасида ўзинг ўтирасан! Мақол
-
[Қосимжоннинг] Ойиси қўшни билан гаплашиб турарди. Ў. Умарбеков, Она
-
Бир қаричликдан дуторни севаман, бир қўшни келинчакдан ўрганган эдим. Ойбек, Танланган асарлар
-
[Отабек] Гузарга чиққанда, Ҳасаналининг қўшниси бўлган Али эринибгина дўкон тахтасини туширмоқда эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Иш жойи, жойлашиш ўрни ёнма-ён ёки яқин бўлган кишилар (бир-бирига нисбатан).
-
Қиз сўраган курсант, ҳақиқатда, Эл-муродга қўшни, иккинчи взводда ўқир эди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Ҳайрон бўлиб, сувдонга тикилди. У ковак эди — ўқ тешиб ўтибди, уни улоқтирди-да, қўшнисидан, серсоқол русдан сув тилади. Ойбек, Қуёш қораймас
3. сифатдош Ёнма-ён турган, жойлашган, бир-бирига яқин, чегарадош.
-
Қўшни бригада. Қўшни маҳалла. Қўшни қишлоқ. Қўшни мамлакатлар.
-
Йигит ялт этиб қўшни далага қаради. У ерда хотин-халажлар, бола-чақалар чувуллашиб, пахта теришаётган эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
қўшни сўзи қатнашган жумлалар:
Қўшни бурчаклар
ҚЎШНИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘SHNI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўшни сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар