қўйин
билан улашинг
1. (3-шахс бирликда — қўйни)
2. 1 Кўкрак ва уни ёпиб турган кийим орасидаги жой.
-
Дафтарларини қўйнига солди. Қўйнига тиқди.
-
Қўйнида нони борнинг қорни тўқ. Мақол
-
Бўтабой қўйнидаги газеталарни олиб, отбоқарга берди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
[Уста Олим] Қўйнидан мактубларни чиқариб, биттасини қутидорга узатди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. кўчма Қучоқ, оғуш.
-
Табиат қўйнида яйрамоқ. Она қўйнига кирмоқ.
-
Анзират холанинг қўйнида ётган бола тўсатдан қичқириб юборди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Ботирали деразадан сакраб чиқиб, боғ қўйнига отилди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Нормат блиндаж тепасига чиқиб, зулмат қўйнига қаради, диққат билан қулоқ солди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
қўйин сўзи қатнашган жумлалар:
Қўйин дафтари
-
Шоир шошиб, ёнидан қўйин дафтари билан қалам чиқарди. А. Қаҳҳор, Картина
Қўйин чўнтак
-
Райҳонбиби никоҳ қоғозини олиб, қўйин чўнтагига суқди. П. Турсун, Ўқитувчи
Қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирмоқ
ҚЎЙИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘YIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўйин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар