қон
билан улашинг
1. Талаб даражасида еб, ичиб тўймоқ, нафси ором олар даражада емоқ, ичмоқ ва шу кабилар
-
Уйқуга қонмоқ. Чойга қонмоқ.
-
Салқин булоқлардан қонар йўловчи. Миртемир.
-
Севган қизи билан ҳеч бўлмаса бир томошага бориб, бир қониб гаплашиш истаги гўё унинг қоронғи кўнглига ёғду сочгандай бўлди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ота-онаси, ўртоқларини меҳри қониб-қониб кўрса, дийдорларига тўйса. Ғ. Расул, Адолат
2. Кўнгли тўлмоқ, мамнун, хурсанд бўлмоқ, қаноат қилмоқ.
-
Озга ҳам қонмоқ.
-
Яхши қолинг, севган юрт-у диёрим! Хизмат қилиб қонмай, қонга бўялдим. Ҳамза
3. кам қўлл. Қаноат, ишонч ҳосил қилмоқ ишонмоқ.
-
[Содиқ:] Муталбой сизни обдан яхши биладур, Ҳомид ака! Сизнинг қандай хизматингиз борлигига ҳам қонган Аммо унинг сиздан бир илтимоси бор экан. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ҚОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар