қовжира
билан улашинг
1. Сувсираб ёки иссиқнинг зўридан, гармселдан сўлимоқ, қуриб бужмаймоқ, қуруқшамоқ.
-
Қовжираган барг. Қовжираган ўт.
-
Адолат чанқаб, қовжираб турган ҳар бир ғўзага қараб ачинар ва тунги сувни шимириб тирилаётган ҳар бир ғўзани кўриб қувонарди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Сувсизлик ва иссиқ таъсирида қақрамоқ, порсилламоқ, ёрилмоқ.
-
Қовжираган ерлар. Ҳароратдан лаблари қовжиради.
-
Гулханчиларнинг дала шамоли билан қовжираган юзларига тиниқ қизиллик югуриб оловланди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Кейин бошини шарт буриб, сувсизликдан қовжираб ётган тарновга қараб юрди. Д. Нурий, Осмон устуни
3. кўчма Дард, алам ва шу кабилардан куйиб адо бўлмоқ, ўртанмоқ.
-
Шундан буён қиз айрилиқ дардида қовжирайди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
ҚОВЖИРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QOVJIRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қовжира сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар