қовжироқ
билан улашинг
Қовжираган, қуруқшаган ҳолатли.
-
Йўл кимсасиз, ҳатто эзма чигирткалар ҳам иссиқдан тинкаси қуриб, қовжироқ ўтлар соясида мудраб қолганга ўхшайди. Н. Ёқубов, Бўсағада
-
У қовжироқ лабларини ялаб, ҳансираб, олдинга чопди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Экинсиз, жонсиз ётган қовжироқ ерлари, япроқлари сарғайган дарахтлари ҳайратга солади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Қовжироқ кўкатлар-у дарахтларнинг турфа ҳиди атрофга анқиб кетди. Ш. Холмирзаев, Сайланма
ҚОВЖИРОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QOVJIROQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қовжироқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар