1. Палак отиб ўсадиган, шапалоқ баргли, карнайсимон йирик сариқ гулли, бир ёки кўп йиллик полиз ўсимлиги ва унинг турли шаклларда бўладиган йирик ҳосили.
Қовоқ уруғи халқ табобати-да гижжани йўқотишда қадимдан қўлланиб келган. Фан ва турмуш
2. Шу ўсимликнинг ҳосили қобиғидан ясалган идиш.
Гулнор сув қовоқни олиб, булоқ томонга югуриб кетди. С. Айний, Дохунда
Кўзи тиниб, мияси ари қамалган қовоқдек ғўнғиллади. С. Аҳмад, Ҳукм
Йигит унинг ёнига қовоқ косада совуқ сув қўйди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
Дастмол қовоқ
Ойим қовоқ
Томоша қовоқ
Нос қовоқ
Носқовоғини қоқа-қоқа, бир отимини тилининг тагига ташлади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Бува қовоқ
Қовоқ калла (ёки бош)
Шуни ҳам тушунмай сўраб ўтирасанми, қовоқ бош. С. Айний, Жаллодлар
Билмасанг, нега, урди деб қўл қўясан қовоқ калла! О. Ёқубов, Ларза
Кўз косасини қопловчи, очилиб-ёпилиб турадиган тери.
Қовоғи шишибди. Қовоғини ағдариб кўрмоқ.
Тожибой оқсоқол қўл кўтарганларни қовоқ тагида норози милтиллаган кўзи билан текшириб турди. П. Турсун, Ўқитувчи
Миршабнинг осилиб турган қовоғини, юзидан томиб турган заҳарини кўриб, Матқовул аллақандай бўлиб кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Бодом қовоқ
Қовоқ солмоқ (ёки уймоқ) ёки қовоқни осилтирмоқ
[Саодат] Бировга кулиб қараса, бировга қовоқ солади. И. Раҳим, Ихлос
Қовоғи солиқ
Кумуш жавоб бермади, қовоғи солиқ эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Ҳавонинг қовоғи солиқ.
Қовоғи солиқ осмоннинг чеҳраси аста очила бошлади. С. Анорбоев, Оқсой
Қовоғидан қор ёғади
Оқсоқолнинг қовоғидан қор ёғар, жуда жаҳли чиққан эди. Ж. Шарипов, Хоразм
Қовоғини очмоқ
Ўзи ҳам, она-си ҳам бир оғиз гапирмаса, бир мартагина қовоғини очиб қарамаса-я! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
айн. Қовоқхона.
Шариф Сулаймон ҳозир бирон қовоқда, эҳтимол, мажлис ўтказаётгандир. Ойбек, Нур қидириб
ҚОВОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QOVOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.