қулоч
билан улашинг
1. Елка баландлигида керилган ҳар икки қўлнинг ўрта бармоқ учлари орасидаги масофа (узунлик ўлчови бирлиги сифатида).
-
Бир қулоч арқон. Уч қулоч ёғоч.
-
Ҳасан сўфи бу аҳволни кўриб: — Эҳ-ҳа, бу ёқ бир қулоч паст, у ёқ бир ярим қулоч чамаси баланд бўлса, тоза бўлган экан ишларимиз! — деди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Қулочнинг икки қўл учи бирлашган ҳолати; қучоқ.
-
Ерга чўпни тиқиб қўйсанг, кўкариб, қулочга сиғмас дарахт пайдо бўлади. Ойбек, Танланган асарлар
-
уюм-уюм тўплаб, кенг қулочига сиққанча кўтариб ташимоққа бошлади. Ойбек, Танланган асарлар
3. кам қўлл. Ўлчами кенг, катта.
-
У кенг яғринли, қулоч кўкракли, бутун дов жуссасидан қувват барқ урарди. Ойбек, Навоий
-
Степан булғори этикнинг қулоч қадамларига зўрға етиб юрарди. А. Мухтор, Қора-қалпоқ қиссаси
қулоч сўзи қатнашган жумлалар:
Тили бир қулоч
-
— Ҳм, оғзаки ботирлар, сўлласинлар! — хоннинг масхараомуз товуши эшитилди. — Тилларинг бир қулоч С. Сиёев, Аваз
Қулоч ёзмоқ (ёки ёймоқ)
-
Алвасти қиёфасига кирган бир аёл қулочларини ёзган ҳолда кўчанинг чап томонига қараб югура кетди. Ғ. Расул, Тўнғич ўғил
-
Пирнафас ака қулочини ёзиб, кучи борича санчқини отди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Полвон азамат қулочларини ёйиб, оғир керишди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Уй-жой қурилиши кенг қулоч ёйди.
-
Проза ҳали кенг қулоч ёзмаган даврларда унинг ролини поэзия бажариб келган. ЎТА
-
Дарё, анҳор оқсин чўл сари, Қулоч ёзсин дунё боғлари. Қ. Муҳаммадий
-
Халқ депутатларининг ташаббуси ҳам кенг қулоч ёйди. Газетадан
-
Колхоз областдан келган кекса, тажрибали ўқитувчини қулоч ёзиб қарши олди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Қулоч отмоқ
-
Мансур., оқимга қарши қулоч отиб сузарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Қиз темир қозиқ билан занг урди, овқатга чорловчи садо узоқларга қулоч отди. Т. Расулов, Сарбон
Қулоч тортмоқ
-
[Унсин] Тагига кичкина курси қўйиб, оёқларига дазгил чалмаштириб, эпчил қулоч тортарди. Ойбек, Танланган асарлар
Қулоч урмоқ
-
Анҳор тўла қон. Аваз лопиллаб оқиб кетяпти. Қулоч уриб, соҳилга интилади. С. Сиёев, Аваз
ҚУЛОЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QULOCH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қулоч сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар