қулоқсиз
билан улашинг
1. Қулоғи бўлмаган, қулоғи йўқ.
-
Қулоқсиз қозон.
2. Қулоғи кесик; чиноқ.
-
Қулоқсиз ит.
3. Қулоғи эшитмайдиган; қулоғи оғир, кар.
-
Бу нарса қулоқсизлар учун ишланган ас-боб, буни ҳар қандай қулоқсиз киши таққанда ҳам, энг аста товушларни эшита олади. А. Қодирий, Обид кетмон
4. кўчма Гапга, сўзга кирмайдиган, қулоққа олмайдиган.
-
Дала-тузни сув олса, қўнғир ғознинг тўшидан, Қулоқсизга сўз айтсанг, қулоғининг ташидан. Мақол
-
Вой қулоқсизлар-ей Шошмай туринглар, дадаларинг келсин ҳали. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
ҚУЛОҚСИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QULOQSIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қулоқсиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар