қум
билан улашинг
1. Бир-бири билан бирлашмайдиган, майда заррачалардан ташкил топган чўкинди тоғ жинси (асосан қурилишда ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда хомашё сифатида фойдаланилади).
-
Қумдан қўрғон бўлмас. Мақол
-
Тут дарвоза олдига тўкилган қумда ўйнаб ўтирган болакайларга бирпас завқ билан қараб ўтирди. Н. Аминов, Суварак
-
Қурилиш материаллари оёқ остида тўкилиб, оҳак қумга, қум тупроққа қоришиб кетади. Муштум
2. айнан Қумлик.
-
Карвонлар қумда адашиб, саргардон бўлмайдилар. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Бир йигит чироғи ўчирилган мотоциклини қуюндай учириб, қум ичкарисига кириб кетди. С. Сиёев, Ёруғлик
3. сифатдош Қумга ўхшаш, майда.
-
Қум шакар.
-
Жўрапошша бўйнидан қум марварид маржонини чиқарди-да, ипини шарт-шурт узиб, марваридларни кигизга тўкди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
қум сўзи қатнашган жумлалар:
Қум соат
-
Ўрта асрларда бандли қум соатлар урф эди. Фан ва турмуш
Ранги қум ўчди (ёки оқарди)
-
Света конвертни олиб очди, хатга кўз юритди-ю, ранги қум ўчиб кетди. В. Ғофуров, Вафодор
-
Келиннинг ранги қум оқариб кетган, дағ-дағ титрар эмиш. С. Аҳмад, Чўл бургути
ҚУМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қум сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар