қуруқ
билан улашинг
1. Суви, нами батамом ёки қис-ман қочган, сувини, намини батамом ёки қисман йўқотган; суви, нами йўқ ёки оз.
-
Қуруқ ўтин. Қуруқ шамол. Тўқайга ўт тушса, ҳўл-у қуруқ баравар ёнар. Мақол
-
Нормат ротага келиши ҳамон старшина Ваня Великан уни блиндажда ечинтириб, қуруқ кийимларга ўради. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Тўтиқиз томнинг қуруқ кўкатлари устида кўчани томоша қилиб, гилос еб ётди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Ёғингарчилик кам бўлган ёки бўладиган; ёғин-чочинсиз.
-
Қуруқ иқлим. Бу йил ёз қуруқ келди.
3. Махсус қуритилган, қуриган.
-
Қуруқ мева. Қуруқ беда. Қуруқ чой. Қуруқ гўшт.
4. Қуруқшаган, қурушиқ.
-
Қуруқ лабларини базўр қимирлатиб, ҳарсиллаб деди Гулнор: — баданим ёниб боради. Ойбек, Танланган асарлар
5. Суви йўқ; суви қуриган.
-
Қуруқ саҳро. Қуруқ дарё.
-
Карвонлар ўзгартирдилар йўлни, Ташлаб бу қуруқ чўлни З. Диёр
-
— Ёзда бу ерга ҳам сув келади, — деди Ҳамиджон менинг қуруқ ғишт ариқларга тикилиб бораётганимни кўриб. Ў. Умарбеков, Чўлда бир кун
6. кўчма Ичида ҳеч нарсаси йўқ, бўш.
-
Қуруқ уйга кўчиб кирмоқ. Қуруқ қошиқ оғиз йиртади. Мақол
-
Номи улуғ, супраси қуруқ.
-
[Бой] Хатни курси устидаги қуруқ патнис тагига қистирди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Мудофеларга инъомлар улашилиб битди-да, ҳудайчи ўзининг қуруқ хуржуни билан Азизбек қошига келиб қуллуқ қилди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
7. Бирор нарса тўшалмаган, яланғоч.
-
— Остингга нима тўшайсан? — Қишда похол, ёзда қуруқ ерда ёта бераман. С. Айний, Қуллар
-
Гулнор айвонда қуруқ бўйра устида ўтириб, маҳси кийиш билан овора экан, Ун-син кириб келди. Ойбек, Танланган асарлар
8. кўчма Ҳеч нарсасиз.
-
Тўйга қуруқ бормоқ. Бозордан қуруқ келмоқ. Овдан қуруқ қайтмоқ.
-
Бўта қуруқ чойни нонсиз иссиқ-иссиқ ҳўплаб ўрнидан турди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Усмонжон уни [пулни] йўлкира қилиб, уйга қуруқ кириб келди. С. Зуннунова, Гулхан
9. Фақат, биргина.
-
Мактабда шунақа нарсаларни ўргатмаса, нимани ўргатади? Қуруқ илм билан бола бола бўлар эканми? А. Қаҳҳор, Айб кимда?
10. кўчма Амалга ошмайдиган, беҳуда, пуч.
-
Қуруқ хаёл. Қуруқ ваъда. Қуруқ гап қилмоқ. Қуруқ гап қулоққа ёқмас. Матал
-
Ўтган йил ҳам худди шундай бўлганди: Қуруқ сўзга силосхона тўлганди. А. Пўлат
-
Олифта йигит, қуруқ қочиримга бу белбоғлар ечилмайди. Ҳамза, Паранжи сирлари
11. кўчма Таги пуч, асоссиз, уйдирма.
-
Қуруқ даъво. Қуруқ рақамлар.
-
Даъвонгизга бирор исботингиз борми ёки қуруқ бир гапми, исбот қила оласизми? А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Қуруқ овоза — тураржой эмаслигини ўзинг ҳам билсанг керак, директор [деди Сувонқул]. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Юсуфбек ҳожи юқорида ўтган гапларни қуруқ ва асоссиз айтмаган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
12. Астойдил ёки самимий бўлмаган, шунчаки, юзаки.
-
Қуруқ пўписа. Қуруқ мулозамат. Қуруққина кўришмоқ.
-
Лекин қуруқ дўқ қуруқлигича қолаверибди Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
-
Гап қуруқ бўлмасин учун, икки эллик хат ёзиб бер, олиб борай. А. Қаҳҳор, Сароб
13. кўчма салб. Бирор фойдали иш-амали йўқ, бирор маъно чиқмайдиган.
-
Қуруқ олим.
-
Қуролов дангаса эмас. Лекин ўта қуруқ одам, унда ирода деган гап йўқ. Газетадан
-
Клубда бу кадар совуқ, қуруқ кўринган бу одам шундай хушчақчақ, шундай гапга уста эканки, асти кўйинг. А. Қаҳҳор, Қуюшқон
қуруқ сўзи қатнашган жумлалар:
Қатордан қуруқ қолма
Қуруқ қолмоқ
-
Паловдан Қуруқ қолмоқ. Зиёфатдан қуруқ қолмоқ. Томошадан қуруқ қолмоқ.
-
Ҳали Қумрига ишониб, Санобардан ҳам қуруқ қолмасам яхши эди. Б. Раҳмонов, Юрак сирлари
Қуруқ қўймоқ
-
Тер тўкиб сочсанг уруғ, ер сени кўймас қуруқ. Матал
Аравани қуруқ (ёки қуруқ аравани) олиб қочмоқ
Ўзини қуруққа олмоқ (ёки тортмоқ)
-
Салим ҳам бутун айбни Йўлчига ағдариб, ўзини қуруққа тортди. Ойбек, Танланган асарлар
ҚУРУҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QURUQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қуруқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар