рамка
билан улашинг
1. Портрет, расм ва шу кабилар солинадиган, картон, металл ва бошқалар материалдан қилинадиган, асо-сан, тўрт бурчакли ҳошия.
-
Жимгина хона биллур қандилдан ёғилаётган нурга тўлган, деворлардаги кекса артистларнинг суратлари солинган рамкалар ойнаси ярақлаб турарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Бугунча аслига ўхшаса сурат, Заррин рамкаларга қувнаб солгайсиз, Юз рангда товланиб келганда шуҳрат, Сувратин чизолмай шошиб қолгайсиз. А. Орипов, Йиллар армони
2. Матн ёки расм атрофига чизилган тўғри тўртбурчак қора ҳошия (мотам, аза билан боғлиқ).
-
Марҳумнинг суратини ёки номини рамкада бермоқ.
3. кўчма Иш-ҳаракат, фаолият, воқеа-ҳодиса кабилар доираси; чек, чегара.
-
Рамкага солмоқ. Рамкадан чиқармоқ.
-
Фурқат юбилейи ўзининг салмоғи, моҳият эътибори билан адабиёт ҳодисалари рамкасидан таш-қарига чиқиб кетади, кенг маънодаги маданиятимиз, маънавий ҳаётимиз тараққиёти масаласига айланиб кетади. ЎТА
РАМКА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RAMKA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
рамка сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар