рамз
билан улашинг
1. Бирор ғоя, тушунча, ҳодиса кабиларни ифодаловчи, эслатувчи шартли белги, ишора.
-
Дўстлик рамзи. Кабутар — тинчлик рамзи.
-
Она ўлкам менинг рамзи садоқат, Дурлар шодасида дурдона гўё. Э. Воҳидов, Муҳаббат
-
Санъаткор Бернора, мовий кўл фарзанди, садоқат рамзи — Оққушга айланиб, равон сузиб чиқади саҳнага. Саодат
-
Ёдгорликлар муқаддас нодир мерос сифатида Ватанга садоқат рамзи бўлиб, авлоддан авлодга ўтиб боради. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Биз, озод Ўзбекистон фуқаролари учун мустақилликнинг муқаддас рамзлари — Давлат герби, Давлат мадҳияси азиздир. Газетадан
2. Қочириқ ёки ишора билан айтилган гап; имо-ишора, шама.
-
Рамз билан гапирмоқ.
-
Латифа, аския, рамз-у киноя Ўтар улфатлар ичра бениҳоя. Ҳабибий
-
Саидий, гарчи кейинчалик Ёқубжоннинг рамзига тушунган бўлса ҳам, бу гапни ҳақоратга қарши ҳақорат тарзида айтди. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Ҳасрат тўла сўзингдан озор топар нигорим, Рамзи ишора бирлан қилгин уни ифода. Э. Воҳидов, Ёшлик девони
3. Рамз (эркаклар исми).
РАМЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RAMZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
рамз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар