рамазон
билан улашинг
1. Қамария йил ҳисобида 30 кундан иборат тўққизинчи ойнинг арабча номи (шариатга кўра, бу ой давомида мусулмонлар рўза тутадилар).
-
Рамазоннинг охирги ҳафтаси қолиб, катта ҳайитнинг баҳор ойларига тўғри келгани ҳаммага севинч бағишларди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Бекларнинг машваратида Самарқанд юришини рамазон ойида бошлашга, тайёргарлик ишларининг асосий қисмини Ўшнинг ўзидаёқ битириб кетишга қарор қилинди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Тез орада рамазон ойи бошланиб, ҳаммалари рўза тутишга киришдилар. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Шу ойда болалар ва гадойлар эшикма-эшик юриб айтадиган қўшиқ.
-
Рамазон айтмоқ.
3. Рамазон (эркаклар исми).
рамазон сўзи қатнашган жумлалар:
Рамазон ҳайити
-
Рамазон ҳайитини байрам сифатида нишонлаймиз. Газетадан
РАМАЗОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RAMAZON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан РАМАЗОН сўзига берилган маънолар
рамазон сўзига янги изоҳ қўшинг
рамазон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар