рашк
билан улашинг
1. Яхши кўрган кишисини бировдан қизғаниш, кунчилик.
-
Севги бор ерда рашк бор. Мақол
-
Кўксим-да яна юракни ўртовчи рашк аланга олди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Сен дейсан, дилим пок, рашкдан йироқман. Сен ундинг, мен эса ҳануз тупроқман. А. Орипов, Йиллар армони
2. Кўролмаслик, ғашлик, ҳасад.
-
[Канизак:] Биламан, мусобақадош икки кишидан бирининг ютуғи иккинчисининг рашкини эмас, ҳавасини, ғайратини келтириши керак. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Одамнинг икки душмани бўлса, биттаси — рашк, иккинчиси эса ўзини идора қила олмаслик. С. Кароматов, Бир томчи қон
РАШК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RASHK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
рашк сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар