расман
билан улашинг
1. Расмий равишда, расмиятга мувофиқ.
-
Дўнанбекнинг меҳмондорчилиги, расман бек қилиб тайинланганига йил тўлиши муносабатига бағишланган бўлса-да, асосий мақсад гап териш эди. Шарқ юлдузи
-
Наврўз байрамининг халққа расман қайтариб берилиши ниҳоятда адолатли иш бўлди. Газетадан
-
Давлат мустақиллигимизни дунёнинг 120 дан ортиқ мамлакати расман тан олди. Газетадан
2. Қуруқ, расмият юзасидан, расмиятчилик билан.
-
Расман, юзаки иш кўришларга, ваъдалар беришга қатъиян хотима бериш керак. Газетадан
РАСМАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RASMAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
расман сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар