расм
билан улашинг
Қўлда чизилган, босма ёки фотографик тасвир, сурат.
-
Расмлар билан безатилган китоб. Расм дарси. Расм олмоқ. Расм солмоқ.
-
[Қўзибойнинг]
-
Ишлаган расмларидан битта-яримтаси гоҳо деворий газета редколлегиясига маъқул тушиб қолади. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Ўсмани узиб қўйдим, Сўлиса қўяман деб, Расмингизни сўрадим, Соғинсам кўраман деб. С. Сиёев, Ёруғлик
Бирор жамиятда одат ҳукмига кирган тартиб-қоида; урф, удум, таомил.
-
Меҳмон олдига дастурхон ёзиш ота-боболаримиздан қолган расм.
-
Уларнинг расми шунақами, ишқилиб, аввал обдан ғазал айтишди, кейин ичкари киришди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Юракка энг яқин кишисини йўқлаш — азал одамзод расми. Шарқ юлдузи
расм сўзи қатнашган жумлалар:
Расм бўлмоқ
-
Эҳтимол, пайшанба куни ош дамлаш ўшандан кейин расм бўлгандир? К. Маҳмудов, Қизиқарли пазандалик
-
Ҳозирги кунга келиб, жамият босиб ўтган йўлни ошкора тадқиқ-таҳлил ва танқид қилиш расм бўлди. Ёшлик
-
Санжар тарбия топган оилада одамларни навларга ажратиб муомала қилиш расм бўлганлиги сезилиб турибди. Ёшлик
-
Унинг [Дилдорнинг] эгнида ўша пайтларда расм бўлган пушти крепдешин кўйлак, оёғида баланд пошнали туфли. С. Аҳмад, Уфқ
Расм қилмоқ
-
— Бўш вақтларда шундай физкултурачилар кийимида майдонда тўп ўйнашни бошқаларга ҳам расм қиласан! — деди Ўктам. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Зулхумор шу вақт йигитларга қалпоқни расм қилди. Равшан
Расми кушод
-
Янги ҳовлининг расми кушоди да иштирок қилган Мирвали банги хўтикдек чилимни кўтариб келади. А. Қодирий, Обид кетмон
-
биз бу оқшомни Муҳаммаджон боғида, унинг расми кушодида ўтказдик. К. Қаҳҳорова, Чорак аср ҳамнафас
РАСМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RASM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
расм сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар