сидир
билан улашинг
1. Қўл бармоқлари ёки кафтни босиб, бир томонга ҳаракатлантирмоқ.
-
Эргаш қизарган юзини кафти билан сидириб қўйди А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Раҳим Саидов титроқ қўллари билан сон толасини юз-кўзи аралаш сидириб, кичкина ёстиқча билан битта бўлиб ётган сочларига секин қўшиб қўйди. У. Умарбеков, Ёз ёмғири
2. Қўл бармоқлари билан тортиб ёки суриб туширмоқ, тозаламоқ.
-
Пайпоқни сидириб, тўпиққа туширмоқ.
-
— Ёмонликка яхшилик, — деди ўт ёнида дийдираб ўтирган Уббиниёз соқолидаги лойни сидириб. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
-
— Ҳозир жуда қорним очди, — деди Турғунбой пешонасидан терларини сидираркан. Т. Ашуров
3. Артиб, қириб ёки кўчириб олиб ташламоқ.
-
Бу ерда майдоннинг ҳар бир қатлами сидириб олиниб, такир ерда 500 машина сиғадиган катта автобаза қурилаётган экан. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Бўтабой ариқ четларидаги ўтларни кетмонлаб сидирди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Овни нима қиламан! деб ўйлади Ёдгор нон ушоқларини сидириб оларкан. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
4. кўчма Олиб ташламоқ; холи қилмоқ; кетказмоқ.
-
Энг мусаффо хаёл бўлиб ишқ, Қиз қалбидан сидирди доғни. О. Ҳожиева
-
Кулги юраклардаги ғашликни сидирди. М. Исмоилий, Бизнинг роман
сидир сўзи қатнашган жумлалар:
Сидириб солмоқ
-
Санобар билан бир оз ҳазиллашдик, кулишдик. Ўшанда унинг кеннойиси зарда билан уни чақириб, йигит кишининг олдида ҳадеб ҳингиллайверасанми, деб сидириб солган эди, — деди Баҳром. М. Қориев, Ойдин кечалар
Юзини (ёки бетини) сидириб ташлаб
СИДИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIDIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сидир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар