рақс
билан улашинг
1. Раққос(а)нинг гармоник ҳаракати ва ҳолатлари, пластик ифодавийлиги, юз имо-ишоралари ва бошқалар орқали образ яратишдан иборат санъат тури.
-
Ўзбек миллий рақслари. Рақс тарихи.
2. Турли мақомлар билан бажариладиган ритмик ҳаракат; оёқ ўйин ва шундай ўйин учун ёзилган мусиқа.
-
Рақс мусиқаси. Рақс(га) тушмоқ. Рақс қилмоқ.
-
Қобил ҳам қизишиб, билар-билмас, фарғоначасига рақсга туша бошлади. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Шийпонда енгил куй янграмоқда, хушқад, хушсурат бир жувон рақс тушмоқда. О. Ёқубов, Диёнат
-
Бир-биридан шўх, бир-биридан ўйноқи оҳангларга ёш-яланглар рақс тушишяпти. Газетадан
3. Ўйин, танса кечаси, базм.
-
Рақслар бошланур, гул ўйин, чапак, Ҳунарин кўрсатар қиз, жувон, хоним. Ғ. Ғулом
РАҚС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RAQS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
рақс сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар