сайқал
билан улашинг
1. Нарса сиртига ишлов бериш натижасида ҳосил бўлган жило; пардоз.
-
Сайқал ишларини пардозлаш трести ишчилари олиб боришди. Газетадан
2. кўчма Зийнат, ҳусн, чирой, кўрк.
-
Меҳнат, Ризахўжа аканинг таъбири билан айтганда, умр сайқали, ҳаёт безаги. Газетадан
-
Сатрим сайқалини кўриб шодланган, Азиз шеърхонларим, сиздан ёлчидим. А. Мухтор
сайқал сўзи қатнашган жумлалар:
Сайқал бермоқ
-
Бермоқ учун дунёга сайқал Олам аро одам яралган. Э. Воҳидов
-
Биз ўзбек чиннисига сайқал бераётган Тошкент чинни заводидамиз. Гулистон;
-
Ёзган ҳикояларингиз жуда яхши, замонавий, чуқур мазмунли, фақат саҳифаларга бир оз бадиий сайқал бериш лозим. Гулистон
Сайқал топмоқ
-
Бино пардозланиб бўлгач, янада сайқал топди. Газетадан
-
Раққосанинг санъати тобора сайқал топмоқда;
-
Ривож олгай муҳаббат бирла меҳнат, Топар меҳнат билан сайқал муҳаббат. Ҳабибий, Девон
САЙҚАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAYQAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сайқал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing