сайра
билан улашинг
1. Ёқимли оҳангдор овоз чиқармоқ, хониш қилмоқ (қушлар ҳақида).
-
Атрофига эккан тоза шамшод гул, Ҳар шохида сайраб ўтирар булбул. Равшан
-
Толда чумчуқ сайрайди, Тол баргини чайнайди, Тол барги аччиқ экан, Юракка санчиқ экан. Халқ дурдоналари
-
Ҳовлидаги ёнғоқнинг тепа шохига қўниб олган зарғалдоқ биёв-биёв деб сайрарди. М. Мансуров, Ёмби
2. кўчма Ёқимли, ширали овозда қўшиқ айтмоқ.
-
Созандалар жўрида хушовоз хонанда булбулдек сайрарди.
3. Ёқимли, жарангдор овоз чиқармоқ (мусиқа асбоби ҳақида).
-
Дуторимнинг торлари қўш булбулдек сайрайди. Қўшиқлар
4. кўчма салб. Тинмай гапирмоқ, вайсамоқ, жаврамоқ.
-
Жўралари орасида ширин суханлик билан танилган Олимхон сайрайверди. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Жуда сайраб юбордингиз, бекам! — деди илжайиб Заврак, — сизни бир қадрдон синглим деб ҳурмат қилиб гапирмоқчи бўлган эдим. Мирмуҳсин, Меъмор
5. кўчма Тез, шиддат билан овоз чиқармоқ (пулемёт, миномёт, автомат ва шу кабилар ҳақида)
-
Бир зумда пулемётлар сайраб кетди. Ж. Шарипов, Хоразм
6. кўчма Кўзни қувонтирмоқ.
-
У [қизим] тиккан маҳсиларни қўлингга ол-у, томоша қил — сайрайди-да. Ойбек, Танланган асарлар
САЙРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAYRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сайра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар