саёзлик
билан улашинг
1. Сой, кўл, ариқ, дарё каби сув ҳавзаларининг суви камайиб, таги юзароқ бўлиб қолиши.
-
Кўлнинг саёзлиги.
2. Таги унча чуқур бўлмаган, саёз жой.
-
Саёзликнинг нариги томонидаги дарё тармоғига тушиб кўрган эди, чуқур экан, бўй бермади. Ж. Шарипов, Хоразм
3. кўчма Юзакилик, бирор соҳада билим ва маҳоратнинг етарли бўлмаслиги.
-
Унинг оригинал ижодига тасвирда саёзлик ва сохтакорлик қандай ёт бўлса, таржималари ҳам худди шундай табиий жаранглайди. Ғ. Саломов, Таржима назариясига кириш
-
Ўқийман, деб икки йил институтга борди, киролмади. Билими саёзлик қилдими ё омади чопмадими С. Сиёев, Отлиқ аёл
САЁЗЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAYOZLIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
саёзлик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар