расмий
билан улашинг
1. Ҳукумат, давлат ёки бирор ташкилотга оид, шулар томонидан белгиланган.
-
Расмий вакил.
-
Ўрдага ариза билан мурожаат қиладиган ҳар ким, ҳатто расмий кишилар ҳам аввал маслаҳат сўраш учун Анварнинг ёнига келар эдилар. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Украина расмий делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокараларида, асосан, иқтисодий масалалар муҳокама этилди. Газетадан
-
У ҳеч кимга, айниқса, расмий кишиларга оиланинг икир-чикирларидан гапирмасди. Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири
2. Ҳукумат, давлат органлари ёки бирор ташкилот томонидан эълон қилинган, чиқарилган, тарқатилган.
-
Расмий маълумот. Расмий ахборот.
-
Бунга ташкилотлар ва шахслар ўртасидаги расмий ишга тааллуқли бўлган хатлар, ёзишмалар киради. ЎТА
-
Улар асосан расмий хабарларни эълон қилиш билан чекланадилар. Газетадан
-
В. В. Решетов 50 дан ортиқ докторлик ва кандидатлик диссертацияларига расмий оппонент бўлди. ЎТА
3. Қонуний равишда тасдиқланган, расмийлаштирилган.
-
Расмий ҳужжатлар. Расмий ташкилот.
-
Мамлакатимиз мустақиллигининг расмий даражасини халқаро майдонда янада яққолроқ кўрсатиш учун шундай ташрифлар бўлиши лозим. Газетадан
-
Ҳар эҳтимолга қарши расмий қоғоз олиб келгандим. Шарқ юлдузи
4. Ҳамма қоидаларга, расмият талабларига риоя қилиб бажарилган, ўтказилган.
-
Расмий таклиф. Расмий мажлис,
-
У [профессор Жамолов] президиумга чиқиб ўтириши билан, расмий қисм ўз-ўзидан юришиб кетди. Ж. Абдуллахонов, Орият
-
Ҳали расмий сўз олганимча йўқ. Шарқ юлдузи
-
Жумладан., расмий ташриф вақтида Европа қайта тикланиш банки билан битим имзоланди. Газетадан
5. кўчма Қуруқ расмият юзасидан бажарилган, қуруқ расмиятдан иборат бўлган.
-
— Афв этасиз, — деди Тўғайсари расмийроқ оҳангда. Ш. Холмирзаев, Қил кўприк
-
Совчилар шунчаки расмий нарса. Шарқ юлдузи
-
Умуман, жамоат олдида гапиришни сезмайдиган одам: ўзининг имомлик вазифасига ҳам жуда расмий равишда қарайди. Чўлпон, Кеча ва кундуз
6. кўчма Қуруқ, совуқ.
-
Замира оғзаки қуруққина сўрашди, Очил ҳам расмий салом берди. П. Қодиров, Уч илдиз
7. Давлат йўли билан олиб бориладиган муомала, ёзишма ва ҳужжат тилига хос бўлган; мактубий.
-
Расмий услуб.
-
Маълум бўлишича, бу одам ҳам мазкур тилни расмий, қаердадир тасдиқланган тил деб билар, бу тилда сўзланадиган ўлик нутққа жон киргизгани қилинадиган ҳар хил ҳаракатни қуюшқондан ташқари чиқиш деб ҳисоблар экан. А. Қаҳҳор, Қуюшқон
-
Республикамизда ўзбек адабий тилининг расмий-иш услубини ўрганиш бўйича илк қадам қўйилган. Иш юритиш
8. Одатдаги, оддий, расмона.
-
Расмий уй.
-
Мана, кўрмайсанми, расмий одамдан бунинг нима фарқи бор? Ойдин, Кўнгли тўлдими, яхши йигит
РАСМИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RASMIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
расмий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар