рақобат
билан улашинг
1. Басма-басликка беллашув; ким ўзди.
-
Барчамиз мана шундай кескин рақобат шароитида ғалабага эришиш, муносиб ўрин эгаллаш нақадар оғир ва машаққатли кечганининг гувоҳи бўлдик. Газетадан
-
Нега деганда, рақобат бўлмаган, боқимондалик, давлат ҳисобидан кун кўриш кайфияти устун бўлган жойда бундай илғор тартиб ва ёндашув мутлақо бўлмаслиги табиийдир. Газетадан
2. Талабгорлар, рақиблар кураши.
-
Кундошлар рақобати.
-
Кумушнинг рақобат ўти бир оз ўча тушган эди, уч-тўрт кунлик можародан яхшигина ҳасрат очилди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. иқт. Мустақил товар ишлаб чиқарувчи (корхона)лар ўртасида товарларни қулай шароитда ишлаб чиқариш ва яхши фойда келтирадиган нархда сотиш, умуман, иқтисодиётда ўз мавқейини мустаҳкамлаш учун кураш.
-
Қишлоқ жойларда рақобат қила оладиган корхоналарни ташкил этишнинг барча мураккабликларини бартараф этиш ва республика қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш керак. Рақобат бўлмаса, бозор иқтисодиётини барпо этиб бўлмайди. Газетадан
РАҚОБАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RAQOBAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
рақобат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар