рўзғор
билан улашинг
1. Ўзига мустақил ҳар бир оила, ҳар бир хўжалик.
-
Аёлнинг сариштаси — рўзғорнинг фариштаси. Мақол
-
Сени деб уйимдан, рўзғоримдан кечдим. С. Аҳмад, Уфқ
-
Ҳа, дуруст, ишга яроқли полвондек йигит бўлсанг, рўзғорга бош бўласан энди, ўғлим. С. Кароматов, Олтин қум
-
Шу пайтгача доим рўзғор иши билан банд бўлган Маликахон заводга ишга кириб кетди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
2. Шундай оила ёки хўжаликка тегишли ва унинг тирикчилиги учун зарур анжом-ашёлар, икир-чикирлар.
-
Рўзғор зийнати — ўтин, Уй зийнати — хотин. Мақол
-
Қўш-у омоч, бош айланмас кичик қўрғон, Овқат-рўзғор, кавшай десанг — оби ёвғон. Ҳ. Ғулом, Танланган асарлар
-
Агар бошқа одам бўлган-да, Маҳфузага тўғри йўл кўрсатар, рўзғорини бутлаб олишни ўргатарди. Газетадан
-
Қодир бутун рўзғор ташвишларини зиммасига олишга мажбур бўлди. Ёшлик
3. Турмуш, оила.
-
— Катта қизининг рўз-ғорини ҳам шу кампир бузган.
-
Магазинда ишлайдиган топармон-тутармон бир йигитни ичкуёв қилиб, роса соғиб ичди, — деди келин. С. Аҳмад, Чўл бургути
-
Буларнинг ҳам айримларининг рўзғор, фарзандлари бор, баъзилари эрта-индин узатиладиган бўлиб, бўй етиб турибди. Газетадан
рўзғор сўзи қатнашган жумлалар:
Рўзғор кўрмоқ
-
Дали Бодомгулнинг тупроғи совимай, янгисини топибди. Бирон марта рўзғор кўрмаган, пене йигитлар кўзини куйдирган бу тамтам қиз унинг тузоғига тушиб қолганига сира тушунолмасди. С. Аҳмад, Жимжитлик
-
Ахир мен ҳам рўзғор кўрган эдим. С. Аҳмад, Уфқ
-
Рўзғор кўрса, тушуниб қолар, деган фикргина Марзия холага таскин берар, келинига ҳам буларнинг ҳаммаси вақтинчалигини уқтириб, кўнглини овларди. С. Зуннунова, Кўк чироқ
-
У [Маҳмуд Торобий] ўзининг Муҳаммад ва Али исмли икки укаси билан саҳардан то шомгача меҳнат қилиб, катта рўзғорини тебратиб турарди. М. Осим, Маҳмуд Торобий
-
Бу пальтони меҳнат қилиши, пул топиши, рўзғор тебратиши мумкин бўлган соппа-соғ шу қўллари билан бировга элтиб берадими? С. Зуннунова, Кўк чироқлар
Рўзғор қилмоқ
-
Карим қандай ақлли йигит. Бечора ота-онасиз етим ўсди. Рўзғор қилишни тоқатсизлик билан кутяпти. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли;
-
Шунчалик рўзғор қилиб, лоақал юмшоқроқ нон едирмасак Киши жуда ҳам уялади! А. Қодирий, Меҳробдан чаён
РЎЗҒОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RO‘ZG‘OR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
рўзғор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар