рози
билан улашинг
(кўпинча кесим вазифасида) Мамнун, хурсанд, шод.
-
У турмушидан рози. Ота рози — худо рози. Мақол
-
Мирзакаримбой жиянининг ишга тайёрлигидан рози каби кулди-да, индамасдан ичкари кириб кетди. Ойбек, Танланган асарлар
-
[Ҳожи:] Ўғил деган шундоқ бўлсин, отасини рози қилсин. Кўп хурсанд бўлдим. А. Қаҳҳор, Йиллар
рози сўзи қатнашган жумлалар:
Рози бўлмоқ
-
Нисо буви, нима бўлди-ю, уста Абду-\раҳмон киши қўйганда, дарров рози бўла қолди. А. Қаҳҳор, Бошсиз одам
-
У рози бўлиб, хотини, қизи, уч шогирди ва аравакашни олиб, нажжор Абдулазиз ҳовлисига жўнади. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Лекин бугун илк марта ўз эрким, ўз иродам билан қилган хайрли бир ишимдан рози бўлиб турибман. С. Сиёев, Ёруғлик
Рози дил ёки дил рози
-
Рози дил айтай десам, хилват қилолмай доғман. Муқимий
-
Бу ёзувларда менга нотаниш бир кимсанинг чуқур ҳасрати, дил рози бор эди. Ёшлик
-
Нуқсонингни айтган дўстга дил розингни изҳор этсанг арзийди. Газетадан
РОЗИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ROZI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
рози сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар