сабза
билан улашинг
1. Ям-яшил барра ўт, майса.
-
Баҳор, ҳар ён ёзилган сабза. Оҳуларда шўхлик ва ғамза. Ғайратий
-
Офтоб ҳижронида тонг сабзаларга қўнди нам, Ўйлаким, киприкларимни эгди тонг гирён юки. Э. Воҳидов, Муҳаббат
-
Ором олур қир сабзалари, Ухлар Бўта, ухлайди Ойхон. Миртемир, Асарлар
2. Яшил, зумрадранг.
-
Сабза ўт.
-
Дов-дарахт, гул-у гулзорлар, сабза райҳонлар ҳам-ма ёқни ўраб олган. Газетадан
-
Ёритганча то юрак ичин Сабза ўтлар шабнамга қонар. Х. Даврон.
-
Навбаҳор, очилди гуллар, сабза бўлди боғлар. Муқимий
3. Оқ кишмишдан сояда қуритилган оч кўкиш майиз; сояки майиз.
сабза сўзи қатнашган жумлалар:
Сабза урмоқ
-
У [Темиржон] энди улғайган, мўйлови сабза уриб, йигитча бўлиб қолган. Ж. Абдуллахонов, Орият
САБЗА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SABZA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан САБЗА сўзига берилган маънолар
сабза сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
сабза сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар