садаф
билан улашинг
1. Айрим моллюскалар чиғаноғидан олинадиган оқ, ялтироқ дур.
-
Садафсиз дур бўлмас, Тикансиз гул бўлмас. Мақол
2. сифатдош Садафдан ясалган, тайёрланган.
-
Зебихон Адолатга миср ипидан тикилган тўн билан олдига садаф тугмалар қадалган нимчани узатди. С. Зуннунова, Ҳикоялар
3. сфт. кўчма Садафдек оппоқ, ялтироқ.
-
Гулсум ҳам бошини кўтарди ва садаф тишларини кўрсатиб, илжайиб қўйди П. Турсун, Ўқитувчи
-
Юксакдан келасиз, эй тоғ сувлари, Садаф чўққиларнинг юзини ювиб. Ғайратий
САДАФ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SADAF сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
садаф сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар