садақа
билан улашинг
1. Тиланчига, муҳтожларга бериладиган хайр-эҳсон.
-
Шоқосим паст, аянчли овоз
-
билан бир нималар сўзлаб, ўткинчилардан садақа сўрайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Эшикдан кириб келган тиланчи садақа сўради. Муштум
2. Худо йўлига, азиз-авлиёларга улардан нажот истаб қилинадиган эҳсон; қурбонлик.
-
Адолатга қизамиқ чиққанда, эр-хотин уч кунгача киприк қоқмасдан унинг тепасида ўтиришди, қўлларига илинган ҳар бир нарсани унинг бошидан айлантириб, садақа қилиб юборишаверди. С. Зуннунова, Гулхан
3. Олувчи назарида садақа бўлиб туюладиган хайр-эҳсон, пул.
-
Хотинингиз сизни аллақачон унутибди, садақаларингизга муҳтож эмас экан, деб айтинг. С. Аҳмад, Кадр-дон далалар
-
Ўтган куни пул юборган эдим, олмабди. Менга садақа керак эмас, судга бериб, қонуний алимент оламан, деган эмиш. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
садақа сўзи қатнашган жумлалар:
Бош-кўзидан садақа
-
Пулига тирноқча ҳам куймасди, болаларимнинг бош-кўзидан садақа, дерди Р. Файзий, Ҳазрати инсон
Жоним садақа (бўлсин)
-
Хуш келибсиз, бош устига, султоним, Сиздан садақадир бир ширин жоним! Ширин билан Шакар
Садақа(си) бўлмоқ
-
Доно одамга садақа бўлсанг арзийди. Ойбек, Танланган асарлар
Садақайи одам кет
-
Анзират хола Сидиқжонга Вой, садақайи одам кетинг, наҳот киши шундай хотинини, шундай болани қўйиб, бу ёқларда юрса! деганидан кейин чеҳраси очилди. А. Қаҳ\ор, Қўшчинор чироқлари
Садақаси кетмоқ
-
Тушунган одамнинг садақаси кетсанг арзийди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
САДАҚА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SADAQA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
садақа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар