тарақ
билан улашинг
тақл. с. Икки қуруқ нарсанинг бир-бирига қаттиқ урилишидан чиққан товушни билдиради.
-
Тарақ этиб эшикни ёпмоқ.
-
Хола тарақ этказиб, бўш челакни ерга қўйди. Газетадан
Баъзи сўзлар билан қўлланиб, шу сўз англатган нарсанинг юқори даражасини билдиради.
-
— Пичоғимиз мой устида денг! Касод бўлиб қолган бозоримиз яна тарақ бўлар экан-да! — деди кавушдўз ака Нав-рўзга. М. Осим, Элчилар
-
Битта-яримтаси ваҳималироқ бир гап эшитдими, дарров мол нархини оширадилар. Уруш баҳона бўлди уларга. Бизнинг хўжайин-чи? Иши тарақ! Ойбек, Танланган асарлар
-
Кайфи тарақ Тантибойвачча Салимни юпатиш учун ичкиликни мўл ичирди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Биринчи қалин қордан кейиноқ қақшатқич изғиринлар бўлиб, ҳамма ёқ тарақ музлади. Ҳ. Нуъмон ва А. Шораҳмедов, Ота
ТАРАҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TARAQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тарақ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар