тарал
билан улашинг
1. Тарамоқ 1, 2 феълларининг мажҳул ва ўзлик нисбатлари.
-
Сув ҳамма эгатга баравар таралади.
-
Ўрмонжон шошиб чиқиб кетди ва бирон соатдан кейин озғин, сочи ўнг томонга жуда ҳафсала билан таралган ёшгина бир йигит билан кириб келди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Ёйилмоқ, тарқалмоқ.
-
Қайси бир узун қулоқ орқали бу гап қамиш тўзғоғидай таралиб кетди. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда
-
Кумушбиби бошловчи қизлар билан уйга кирди, ундан таралган атир ислари билан уй тўлди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ўн икки ўғил-қизли ота-онанинг донғи бутун мамлакат бўйлаб таралди. Р. Файзий, Шоҳи дарпарда
3. Ҳар томонга кетмоқ, тарқалмоқ.
-
Азизлар мусиқий асбобларни қучоқлаб, қўрқа-писа, ғинг демасдан, ҳар ёққа таралдилар. Ойбек, Навоий
-
Чипор товуқ ҳам зўр ташвиш билан қақағлаб, таралиб юрган жўжаларини қаноти остига чақирарди. А. Муҳиддин, Оташ қалбли қиз
ТАРАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TARAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тарал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар